"Насаф" устидан Суперлига 29-турида қозонилган ғалаба (1:0) "Пахтакор"ни Суперлига чемпионлик пойгасида олиб қолди.
Ҳозирда "шерлар" 59 очко билан турнир жадвалида "Насаф"ни ортда қолдириб (58), иккинчи ўринга кўтарилди. Пешқадам "Нефтчи"да 61 очко бор.
"Нефтчи" агар 22 ноябрь куни "Қизилқум"ни енгса, муддатидан аввал чемпион бўлади. Фарғоналикларни сўнгги 2 турдаги 2 дуранг ҳам чемпион қилади.
"Пахтакор" сўнгги тур ўйинини 29 ноябрь куни "Навбаҳор"га қарши сафарда ўтказади.