Ўзбекистон чемпионати 13-тур баҳслари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида ОКМК билан куч синашди. Учрашувда наманганликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар сафида илк голни Одиловнинг тривела узатмасидан сўнг Ўринбоев киритди. Иккинчи голга ҳимоячи Гедеш муаллифлик қилган бўлса, охирги гол Педро номига ёзиб қўйилди.
Қайд этиш лозим, бу Миржалол Қосимов шогирдларининг ғалабасиз якунланган Суперлигадаги кетма-кет 4-ўйини бўлди. Ушбу беллашувларда клуб 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг Лушан шогирдлари 23 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. Олмалиқ клуби эса 24 очко билан 3-поғонани банд этган.
Навбаҳор — ОКМК 3:0
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 6, Гонсало Гедеш 35, Педро 90+6.