Суперлига 24-турида "Динамо" сафарда "Сурхон"ни мағлуб этди - 2:0.
Самарқандликлар сафида Фирдавс Абдураҳмонов ва Жаҳонгир Абдусаломов голларга муаллифлик қилди.
"Динамо" 44 очко билан 4-ўринда. "Сурхон" ҳисобида 25 очко бор (12-поғона).
Суперлига, 24-тур
04.10.2025, шанба, 17:00
Сурхон - Динамо - 0:2
Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов, 7 (0:1), Жаҳонгир Абдусаломов, 29 (0:2).
Куннинг яна бир ўйинида "Пахтакор" сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 4:0.
"Шерлар" сафида Башар Ресан ва Фламарион биттадан гол урган бўлса, Игорь Сергеев дубль муаллифи бўлди.
"Пахтакор" 46 очко билан 3-ўринда. "Бухоро" 21 очко билан 15-поғонада.
Суперлига, 24-тур
04.10.2025, шанба, 17:00
Бухоро - Пахтакор - 0:4
Голлар: Башар Ресан, 28 (0:1), Фламарион, 38 (0:2), Игорь Сергеев, 80 (0:3), Игорь Сергеев, 84 (0:4).