Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган 2 та баҳс бўлиб ўтади.
Сурхондарёда "Сурхон" ҳали чемпионатда бир очко ҳам қўлга киритмаган "Машъал"ни меҳмон қилади. Учрашув соат 18:00 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳси Бухорода бўлиб ўтади. Унда "Бухоро" ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 20:15 да бошланади.
22 апрель
"Бухоро" – "Пахтакор"
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов
Захира ҳаками: Нуркен Уразбаев
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Алишер Усмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
"Сурхон" – "Машъал"
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Нуржаҳон Сулаймонов
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР ҳаками: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Бекзод Арипов