Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Муҳим ўйин олдидан “Сити”да катта йўқотиш

Муҳим ўйин олдидан “Сити”да катта йўқотиш

Англия Премьер-лигасининг 33-турида мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Манчестер Сити” яна чемпионликка эришиш имконига эга бўлди.

Энди “шаҳарликлар” ҳар бир учрашувда уч очко учун ўйнайди.

Манчестерликлар навбатдаги турда лига қолиш учун курашаётган “Бёрнли” меҳмони бўлади.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Родри 22 апрель куни бўлиб ўтадиган “Бёрнли”га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборишини тасдиқлади.

Родри ўтган якшанба куни “Арсенал”га қарши ғалаба билан якунланган ўйин сўнгида шикастлангани боис захирага олинган эди.

Гвардиола ҳозирча жароҳатнинг қай даражада эканига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган, бироқ футболчи камида яқиндаги битта ўйинни ўтказиб юборади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Родри эртанги ўйинга тайёр бўлмайди, кейинги учрашувларда иштирок этиши эса кейинчалик маълум бўлади. Шунингдек, Рубен Диаш ҳам ҳозирча ўйнашга тайёр эмас.

Киритилди: 23:54 21.04.2026. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!