Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратиш ва Россияга қарши санкциялар муҳокама қилинадиган Европа Иттифоқи йиғилишида иштирок этмайди.
Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
«Орбан вакиллари муҳокамаларда ҳамон қатнашаётганини, бироқ Сийярто йўқлигини ҳисобга олсак, евроамалдор таъкидлаганидек, асосий масалалар бўйича ишлар олдинга силжиши даргумон», — дейилади мақолада.