Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кроос: «Улар «Реал»дан хавфлироқ!»

Кроос: «Улар «Реал»дан хавфлироқ!»

Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Бавария» — «ПСЖ» қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Крооснинг фикрича, Мюнхен клуби финалга чиқиш учун ҳимоядаги ўйинини кучайтириши лозим:

«Бавария» «Реал»га қарши ўйинлардагидан кўра яхшироқ ҳимояланиши керак. Назаримда, «ПСЖ» вазиятлардан фойдаланишда «Реал»дан кўра самаралироқ бўлиши мумкин. Агар мюнхенликлар айрим жиҳатларни тўғрилашса, уларда яхши имконият бўлади. Мен учун бу жуфтликда имкониятлар — 50 га 50. Жорий спорт формасидан келиб чиқсак, «Бавария» ва «ПСЖ» айни дамда дунёнинг энг кучли икки жамоасидир», — деди Кроос.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда «ПСЖ» «Ливерпул»ни турнирдан чиқариб юборган бўлса, «Бавария» «Реал» тўсиғидан муваффақиятли ўтган эди.

Киритилди: Бугун 18:36. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!