Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Суперлига. Бугун 25-турнинг битта учрашуви бўлиб ўтади

Суперлига. Бугун 25-турнинг битта учрашуви бўлиб ўтади

Бугун, 24 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.

Куннинг ягона баҳсида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Мазкур ўйин олдидан "Насаф" 24 та учрашувда 38 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 29 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги биринчи ўзаро баҳсида қаршиликлар сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги учрашувни бош ҳакам Шавкат Насибуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Акмал Ғиёсов ва Александр Буров ёрдамлашади.

Суперлига. 25-тур

24 октябрь, шанба

18:00. "Насаф" – "Сўғдиёна"

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Акмал Ғиёсов, Александр Буров.

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамрақулов.

VAR: Достон Раҳмонов.

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Мансур Саримсоқов.

Эслатиб ўтамиз, 25-турнинг аввалги учрашувларида "Бунёдкор" "Машъал"ни 2:1, "Нефтчи" эса "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Бухоро" ва "Сурхон" ўртасидаги баҳсда эса 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Турнинг қолган тўртта учрашуви 25–26 октябрь кунлари ўтказилади.

Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!