Opta суперкомпютери АПЛ (Англия чемпионати) жорий мавсумининг қолган қисми бўйича 10 мингта симуляциядан сўнг чемпионликка энг яқин жамоаларни кўрсатди.
Компютерга кўра, Англия чемпиони бўлиш учун яққол номзод — «Ливерпул» (85,8 фоиз).
«Арсенал»нинг имкониятлари — 14,1 фоиз, «Манчестер Сити» эса 0,1 фоиз эҳтимол билан чемпион бўлиши мумкин — Абдуқодир Ҳусанов жамоаси турнирни ютиши учун мўъжиза юз бериши керак.
АПЛ турнир жадвалида ортда қолган 25-турдан сўнг «Ливерпул» яққол карвонбошига айланган (60 очко). Иккинчи ўриндаги «Арсенал» ҳисобида 53 очко бор, «Ноттингем Форест» — учинчи (47 очко), «Манчестер Сити» — тўртинчи (44 очко) ўринда.
Жамоалар жами 38 тадан ўйин ўтказади, мавсум тугашига 13 тур қолди.