Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Абдурраҳим Мусавий сўнгги 12 кунлик АҚШ-Исроил тажовузи давомида дунё Эрон халқининг енгилмаслигига гувоҳ бўлганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, халқнинг илоҳий эътиқодга ва тарихий хотирага асосланган руҳи, ҳамда Ислом инқилоби раҳбарининг етакчилиги мамлакатни янги босқичга олиб чиқди.
«Эрон халқи энг оғир шароитларда ҳам кучли бўлишни уддалайди. Миллатнинг сабр-тоқати душманларнинг юрагига қўрқув солади», — деди генерал.
Мусавийнинг таъкидлашича, тажовуз Эрон халқини янада бирлаштирди. У Исроилни «саввийлик»да айблаб, унинг ҳаракатларини куч эмас, балки ёввойилик деб баҳолади.
Шунингдек, у АҚШни танқид қилиб: «Эрон халқи Америка етказган қўрқоқона ярани ҳеч қачон унутмайди», — деди.
«Эрон урушни истамайди, лекин агар душманлар яна тажовуз қилса, жавобимиз аввалгидан ҳам қаттиқроқ бўлади», — дея таъкидлади Эрон армияси бош қўмондони.