Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сўнгги бир ойда 70,6 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Сўнгги бир ойда 70,6 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

"Ўзэнергоинспекция" томонидан жорий йилнинг май ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 203 та ҳолат аниқланди.

Унга кўра, 31,8 млн кВтсоат электр энергияси (51,1 млрд сўм) ва 6,3 млн метр куб табиий газ (19,5 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабги ҳисоб-китобларга кўра жами 70,6 миллиард сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 507 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!