Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сўнгги бир ҳафта давомида дунёнинг Исроил ва Фаластинга муносабати қандай ўзгарди?

Сўнгги бир ҳафта давомида дунёнинг Исроил ва Фаластинга муносабати қандай ўзгарди?

- Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари ва етарли даражада гуманитар ёрдам кўрсатмагани учун Исроилга қарши санкцияларни кўриб чиқмоқда;

- Андорра, Австралия, Канада, Финляндия, Исландия, Люксембург, Янги Зеландия, Португалия ва Сан-Марино - БМТ Бош Ассамблеяси олдидан бир кеча-кундузда Фаластин давлатини тан олиш бўйича баёнотлар билан чиқишди;

- Туркия ва Бразилия Исроилга қарши ҳарбий санкциялар жорий этишини эълон қилди;

- Исроил Ғазодаги “даҳшатли вазиятни тугатиш бўйича сезиларли қадамлар” қўймаса, Буюк Британия сентябрь ойида Фаластин мустақиллигини тан олади;

- Европарламентнинг 40 нафар депутатидан иборат гуруҳ Ғазо секторидаги гуманитар инқироз сабабли Евроиттифоқни Исроил ҳукуматига қарши санкциялар жорий этишга ва ушбу давлат билан тузилган Ассоциация битимининг амал қилишини тўхтатишга чақирди;

- Германия Ғазо секторига ҳаводан гуманитар ёрдам ташлаш учун иккита самолёт жўнатди;

- Франция яқин кунларда Ғазо секторига ҳаво орқали гуманитар ёрдам ташлашни бошлайди;

- БМТ бош котиби Исроилни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аста-секин аннексия қилишда айблади;

- Путин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатлашди, икки давлат етакчилари Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гаплашишган. Владимир Путин минтақадаги муаммолар ва можароларни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлаган.

Киритилди: 22:12 30.07.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!