Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суд “Beeline”дан 1,3 миллиард сўм ундириш бўйича қарор чиқарди

Суд “Beeline”дан 1,3 миллиард сўм ундириш бўйича қарор чиқарди

Тошкент иқтисодий суди “Beeline”дан 1,3 миллиард сўм қарз ундиришга қарор қилди. Бунга шартнома муддати тугаганига қарамай, компания телеканаллар контенти узатилишини давом эттиргани сабаб бўлган.

Томонлар 2023 йил 22 февралда шартнома имзолаган, бироқ 2024 йил бошида бу муддат тугаган ва янги келишув расмийлаштирилмаган.

Шунга қарамай, “Unitel” МЧЖ хизматдан фойдаланишда давом этган.

2024 йил 19 январда "Ўзбекистон кабел телевиденияси" МЧЖ ҳолат бўйича судга даъво киритган. Компания томонидан кафолат хати тақдим этилгани суд томонидан қарзни ундириш учун асос сифатида қабул қилинган.

Биринчи инстанция суди даъвони рад этган бўлса-да, апелляция судида қарор қайта кўриб чиқилиб, 1,3 миллиард сўм қарзни ундириш белгиланган.

Киритилди: 16:39 14.03.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!