Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суарес 4 ой футбол ўйнамайди

Суарес 4 ой футбол ўйнамайди

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания Суперкубоги доирасида «Атлетико»га қарши баҳсда ўнг тиззасидан олган жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи 11 январь, шанба куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтган ва 12 январда операция қилинган. Амалиёт муваффақиятли кечган.

Таъкидланишича, Суарес камида 4 ой футбол ўйнай олмайди.

Қайд этиш жоиз, ҳужумчи ўтган мавсум сўнгида «Ливерпуль»га қарши баҳсда олган жароҳати сабаб тиззасидан операция қилинган эди.

Маълумот учун, уругвайлик жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 23 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди.

Киритилди: 10:54 13.01.2020. Ўқилди: 1991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!