Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Столтенберг Бокуга келди

Столтенберг Бокуга келди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Бокуга ташрифи чоғида Озарбайжон ва Арманистонни мустаҳкам тинчлик ўрнатишга чақирди.

– Бокуда Озарбайжон Президенти билан учрашдим, – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Озарбайжон азалдан НАТО ҳамкори ҳисобланади. Бу шериклик келгусида ҳам мустаҳкамланишини сабрсизлик билан кутаман.

Минтақада тинчлик ва барқарорлик кенг маънода хавфсизлик учун муҳим. Озарбайжон ва Арманистонни юзага келган мустаҳкам тинчлик ўрнатиш имкониятидан фойдаланиб қолишга чақираман.

Якшанба куни расмий ташриф билан Бокуда бўлган Столтенбергнинг Жанубий Кавказ бўйлаб сафари режасидан Грузия ва Арманистон ҳам ўрин олган.

Киритилди: 13:36 18.03.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!