SpaceX ўз мақсадларига қисман эришди: кема муваффақиятли ишга тушди, юқори поғонани ажратди ва Ер атрофида учди. Аммо қўниш пайтида Starship билан алоқа узилиб қолди. Ракета-ташувчи ҳам режалаштирилганидек қайтмади.
Режага кўра, 2026 йил сентябрида Starship NASA билан тузилган шартномага кўра астронавтларни Ой юзасига етказиши керак.