Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Стармер: Россия 2030 йилда НАТОга ҳужум қилиши мумкин

Стармер: Россия 2030 йилда НАТОга ҳужум қилиши мумкин

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Россиядан келаётган эҳтимолий таҳдид туфайли мудофаа харажатларини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Британия разведкаси ва НАТО давлатлари таҳлиллари Россиянинг альянсга қарши эҳтимолий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

«Бизнинг разведка маълумотларимиз ва НАТОга аъзо бошқа давлатларнинг баҳолашларига кўра, Россиянинг НАТОга ҳужуми 2030 йилгача содир бўлиши мумкин. Шунинг учун бу масала қанчалик шошилинч ва устувор аҳамиятга эга эканини кўриш мумкин», — деди Стармер.

Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳукумат томонидан тайёрланаётган янги мудофаа инвестициялари режаси мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган келажак имкониятларини ривожлантиришга қаратилган.

Унинг сўзларига кўра, дастур нафақат мудофаа салоҳиятини оширади, балки янги иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилади. Режа яқин ҳафталарда тақдим этилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, баҳор ойларида НАТО эҳтимолий Россия таҳдидига қарши альянснинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш мақсадида 60 минг нафаргача ҳарбийдан иборат немис-голланд корпусини тайёр ҳолатда сақлашга қарор қилган эди.

Режага кўра, контингентнинг бир қисми Болтиқбўйи давлатларида доимий равишда жойлаштирилади, қолган куч ва техника эса зарурат туғилганда бир неча соат ичида минтақага кўчирилиши мумкин.

Москва эса аввал ҳам НАТО давлатларига ҳужум қилиш режаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаб келган ва Ғарбнинг бундай баёнотларини ҳарбий харажатларни ошириш учун асос сифатида баҳолаб келади.

Киритилди: 22:21 06.06.2026. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!