Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Бу ҳақда «Los Angeles Times» нашри хабар берди.

Воқеа Лос-Анжелеснинг Тарзана туманида содир бўлган. Полиция ходимлари у ерга «гуноҳкор инсонни ўлдирдим» деб қўнғироқ қилган эркакнинг мурожаатидан сўнг етиб келишган.

Воқеа жойига келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари уй ҳовлисида 81 ёшли Хэндининг пичоқланган ҳолда, ҳушсиз ётганини аниқлашди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилганига қарамай, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Таъкидланишича, воқеа жойида 44 ёшли Майкл Гледхилл қўлга олинган ва у полиция қидираётган шахс айнан ўзи эканини тан олган. Маълумотларга кўра, гумонланувчи Хэнди билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг ўғли ҳисобланади.

Жеймс Хэнди «К-9: Ит иши», «Жуманжи» ва «Топ Ган: Мэверик» каби фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!