Миллиардер Илон Маскнинг Starlink глобал сунъий йўлдош алоқа тизими АҚШнинг Техас штатидаги сув тошқини қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун бепул алоқа хизматларини тақдим этди.
Бу ҳақда компания Х ижтимоий тармоғи орқали хабар қилди.
"Starlink қидирув-қутқарув ишлари учун мини-тўпламлар билан таъминлайди, ҳатто чекка ҳудудларда ҳам алоқани таъминлайди, шунингдек, бир ойлик бепул хизмат кўрсатади", — дейилади хабарда.
Компаниянинг қайд этишича, T-mobile мобил оператори мижозлари сунъий йўлдош алоқаси орқали ҳам матнли хабарлар (СМС) юборишлари мумкин.
"Бундан ташқари, сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда мос келадиган смартфонга эга бўлган ҳар бир киши хавфсизлик агентликларидан фавқулодда огоҳлантиришлар олиши мумкин бўлади" - деди SpaceX вакиллари.