Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

SpaceX тарихда биринчи марта Starship кемасини учириш минорасига қўндирди

SpaceX тарихда биринчи марта Starship кемасини учириш минорасига қўндирди


Илон Маскнинг SpaceX компанияси 22 соатлик парвоздан кейин Starship космик кемасини Техасдаги учириш минорасига муваффақиятли қўндирди.

Starship космик кемаси 13 ноябр куни SpaceX компаниясининг Техасдаги базасидан учирилганди. Кема парвоз давомида Ер атрофида 14 марта айланиб, орбитага 26 та Starlink сунъий йўлдошини олиб чиққан. Шундан сўнг у Техасдаги старт майдончасига қайтган ва у ерда механик манипуляторлар ёрдамида тутиб олинган.

Аммо SpaceX бу сафар ракетанинг қуйи қисмини, яъни Super Heavy тезлатгичини асраб қола олмади. Тезлатгичнинг двигателлари Ерга қайтишда жуда эрта ўчган, шундан кейин тизим автоматик равишда уни сув томон йўналтирган. У Мексика кўрфази устида портлаган.

Ракета бутун қайтарилиши ундан кейинги парвозларда фойдаланиш имконини беради. Бу эса тез ва арзон қайта фойдаланиш учун жуда муҳимдир. SpaceX олдинги учта уринишда ракетанинг қуйи қисмини тутиб олганди. Юқори қисми эса доим океанга йўналтирилар ва чўктирилар эди.

SpaceX узоқ вақтдан бери қайта фойдаланишга тўлиқ яроқли ракета яратишга интилмоқда. Falcon 9 ракетасида тезлатгични қайта ишлатиш мумкин. Ушбу ракета йилига 100 мартадан ортиқ учирилади ва бустерлардан қайта фойдаланиш харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Starship'нинг муваффақиятлари NASA'нинг 2028 йилда Ойга одам қўндириш режаларига бевосита таъсир кўрсатади.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар