Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди

A A A
Сохта Миллий гвардия ходими қўлга олинди

Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари томонидан, хиёбонларда, парклар ва бозорларда, шунингдек оммавий тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 17 март куни соат 13.05 ларда пойтахтимизнинг «Эски Жува» бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги, шунингдек Тошкент шаҳар 1 сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши аниқланган. Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

Киритилди: 15:18 18.03.2024. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!