Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Somon Air” авиакомпанияси Душанбедан Тошкентга парвозлар сонини оширмоқда

A A A
“Somon Air” авиакомпанияси Душанбедан Тошкентга парвозлар сонини оширмоқда

Тожикистоннинг “Somon Air” авиакомпанияси Душанбе Тошкент Душанбе йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширмоқда.

Авваллари йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта – душанба ва жума кунлари амалга оширилар эди. 2024 йил 24 январдан бошлаб авиаташувчи учинчи қатновни жорий қилиб, чоршанба кунлари Боэинг 737-800 самолётида қўшимча рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда.

“Somon Air” - бош қароргоҳи Душанбеда жойлашган Тожикистон авиакомпанияси бўлиб, ички ва халқаро йўналишларда мунтазам йўловчи ташувларини амалга оширишга ихтисослашган.

Киритилди: 15:06 24.01.2024. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!