Собиқ президент Эво Моралеснинг тарафдорлари 200 дан ортиқ аскарни ушлаб турибди — Боливия Ташқи ишлар вазирлиги
Вазирлик маълумотларига кўра, 1 ноябр куни исёнчи кучлар учта ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, Кочабамба департаментида 200 дан ортиқ аскарни, шунингдек, қурол ва ўқ-дориларни қўлга олган. ТИВ воқеани “демократик тизимга қарши беқарорлаштирувчи кескинлик” деб атади.
Эво Моралес тарафдорларини октябр бошидан бери давом этаётган йўлларни тўсиб қўйишни вақтинча тўхтатишга чақирган бўлсада, аслида бу содир бўлмайди. Бу мурожаат, худди Моралеснинг очлик эълон қилишига ўхшаб ўз обрўсига зиён етишини камайтириши ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиши керак бўлган ҳийла сифатида баҳоланмоқда.
Моралес 2006-2019 йилларда Боливия президенти лавозимини эгаллаган. Сентябр ойида у амалдаги президент Луис Арсе Катакоранинг бошқарувини “иқтисодий нотўғри” деб атаган унга қарши норозилик намойишларини бошлаган эди. Июн ойи бошида Боливия ҳукумати ҳарбий тўнтаришга уринишнинг олди олингани ҳақида хабар берган эди.