Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Собиқ МХХ полковниги Нодир Тўрақўловдан жабр кўрган фуқаронинг мулки ўзига қайтарилди

Собиқ МХХ полковниги Нодир Тўрақўловдан жабр кўрган фуқаронинг мулки ўзига қайтарилди

Сурхондарё вилоят судининг ҳукмига кўра судланган, Термиз шаҳридаги “Тармита-савдо” хусусий корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан судланган У.А собиқ Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси Тергов бўлими собиқ раҳбари Нодир Тўрақулов ишида терговга жалб этилди.

Нодир Тўрақулов назоратида бўлган ва унга нисбатан юритилган жиноят ишида А.У га тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Ласетти” русумли 75 207 САА давлат белгили автомашина давлат эгалигига ўтказилган бўлган.

Суднинг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олинган оператив маълумотлар асосида Термиз шаҳри яшовчи фуқаро А.У.нинг турар жойи ва ёрдамчи хўжаликлари кечиктириб бўлмайдиган ҳолатда кўздан кечирилган.

Кўздан кечириш давомида фуқаро А.Унинг яшаш уйидан 64 дона DVD ва CD форматдаги дисклар, 23 дона устига “Носоз” деб ёзилган дисклар, 8 дона видеокассеталар, “Қуръон ва саҳиҳ суннатга биноан Ислом ақидаси”, “Как совершил молитву пророк” номли адабиётлар, устига “NOD-32”, “Холислик сари”, “Турли мавзу”, “Умра зиёрати”, “Диск №1”, “Диск №2” деб ёзилган компьютер дискларининг борлиги аниқланиб, келгусида текшириб кўришлик учун олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита томонидан суд-адабиётшунослик экспертизасининг МА293-сонли хулосасига кўра, А.Удан олинган устига шартли равишда “Диск №2” деб ёзилган дискдаги “Muvahhid” номли папкадаги маълумотлар ҳамда “1.rar”, “Мужоҳид китоби.rar” ва “Dailymotion – Abdullah Fatih – une video Expression Libre.flv” номли файллардаги маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга хизмат қилиши бу дисклардаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш тақиқланган эканлиги аниқланган.

Биринчи босқич суди асоссиз равишда А.Уга тегишли “Ласетти” русумли автомашинани жиноят қуроли деб топган ва автомашина давлат фойдасига ўтказилган.

“Jahon.uz” интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, А.У биринчи босқич суди ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан собиқ МХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақулов ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов жараёнидаги кўрсатувларида “Ласетти” русумли 75 207 САА давлат белгили автомашина “Тарамада-савдо” хусусий корхонасининг балансида бўлганлиги, автомашинани пул кўчириш йўли билан олганлигини баён қилган.

Бундан ташқари, суроқ қилинган Р.Газиев кўрсатувларида “Ласетти” русумли 75 207 САА давлат белгили автомашинани МХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақуловнинг топшириғига асосида арзон нархларда баҳолаб берганлиги, аслида ушбу автомашина нархи юқори бўлганлигини баён қилган.

Судлов ҳайъати, биринчи босқич суди томонидан судланувчи А.Уга тегишли бўлган “Ласетти” русумли 75 207 САА русумли автомашинани асоссиз равишда давлат фойдасига ўтказиш белгиланганлиги сабабли суд ҳукмининг автомашинани давлат фодасига ўтказиш қисмини ўзгартириб, ушбу автомашинани судланувчи А.Уга қайтаришни, ижросини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ зиммаларига юклашликни лозим топди.

Киритилди: 16:26 07.06.2019. Ўқилди: 4715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!