Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Smart School” дастури ўқувчиларнинг дарсга қатнашишини электрон шаклда кўрсатади

 “Smart School” дастури ўқувчиларнинг дарсга қатнашишини электрон шаклда кўрсатади

Тошкент шаҳрида таълим сифати ва ўқувчилар давомати устидан назоратни кучайтириш мақсадида янги тизим «Smart School» электрон дастури жорий этилади.

«Smart School» дастури орқали:
- ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши ва давомати электрон равишда қайд этилади;
- сунъий интеллект ёрдамида болаларнинг руҳий ҳолати таҳлил қилинади;
- ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти баҳоланади.

Дастлабки босқичда тизим Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида синов тариқасида ишга туширилади.

Киритилди: 13:01 31.08.2025. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!