Роберт Фицо Зеленскийнинг Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида учрашиб, Россия гази транзити масаласини муҳокама қилиш таклифига берган жавобига шундай муносабат билдирди.
"Фицо билан бирор нарсани режалаштириб бўлмайди, чунки у Давосга бораман дейиши мумкин, лекин Сочида пайдо бўлиб қолиши эҳтимоли бор", — дея фикр билдирган эди Украина етакчиси.
"Зеленский ҳаммани ўз хизматкори деб ҳисоблайди. Киевни Европа молиявий ёрдами билан таъминлашга вето қўйиш зарур, деб ўйлайман", — дея таъкидлади Фицо.