Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Сити» юлдузи Саудияга кетиш ҳақида жиддий ўйламоқда

«Сити» юлдузи Саудияга кетиш ҳақида жиддий ўйламоқда

"Манчестер Сити" сардори Бернарду Силва клубдаги сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлиши мумкин.

Португалияликнинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳали ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга яқин эмас. talkSPORT хабарига кўра, юлдуз ярим ҳимоячи жорий мавсум якунлангач, Саудия клубларидан бирига ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Саудия Арабистонида анчадан бери "шаҳарликлар" хавбекини ўз сафига қўшиб олишни орзу қилишмоқда.

Бернарду Силва 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи Хосеп Гвардиола жамоаси сафида 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:08 29.09.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!