Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда Captiva'сини одамлар устига ҳайдаган эркак қамалди

Сирдарёда Captiva'сини одамлар устига ҳайдаган эркак қамалди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида футбол майдонида машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилган ҳайдовчига ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Воқеа 29 май куни соат 18:00 ларда содир бўлган. Воқеа давомида у 2 нафар шахсни туртиб юборган. Ҳолат ўрганилиб, автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ушбу шахс муқаддам ҳам худди шу модда билан судланган. Мазкур судда жабрланганлар ундан даъвоси йўқлигини билдирган.

«Иккинчи айланган вақтимда машинамнинг бурчаги ўзим хоҳламаган ҳолда ўртоғим эдими — бир болага тегиб кетди. Кейин шунча воқеа бўлди, таваккал дедим-да, стадион дарвозасига қараб ҳайдадим. Ўша орада машинани тошбўрон қилишди. Чиқиб, уйимга кетдим. Ҳаммадан узр сўрайман. Тавба қилдим. Охирги имконият беришингизни сўрайман», — деди ҳайдовчи.

Сайхунобод тумани суди ҳукми билан, унга нисбатан 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Киритилди: Бугун 11:03. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!