Эрлинг Холанд "Борнмут"га қарши баҳсда жароҳат олди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган ўйиннинг (2:1) 61-дақиқасида тўпиғидан олган жароҳати туфайли захирага олинди - Ҳоландга тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо якунда у ўйинни давом эттира олмади. Норвегиялик футболчи ўрнига Омар Мармуш майдонга тушди.
Ўйиндан кейин Ҳоланд қўлтиқтаёқда стадиондан чиқиб кетди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчининг жароҳати қай даражада жиддий экани ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
- Ҳозирча билмайман. Кўрамиз," - деди Гвардиола