Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Г.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 211,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “U.А.” МЧЖ раҳбари О.А. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:26 01.07.2025. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!