Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Баҳор” маҳалласи ҳудудида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Б. фуқаро Ж.га жами 3 000 АҚШ доллари ва 200 минг Қозоқ тенгесини 37,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.