Тошкент вилоятида фаолият юритаётган «Х.» МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин Ўзэнергоинспекция томонидан тегишли тартибда лаборатория таҳлилидан ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, АИ-92 маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
1️⃣ Ушбу шохобчада реализация қилинган 5 962 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.