Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Франция вакиллари Москвага тинчлик таклифи билан келди, аммо рад жавобини олди

Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.

Европаликлар Кремлни музокаралар столига ўтиришга кўндиришга уринган. Бироқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков бу таклифни кескин рад этган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ташриф бўлганини тасдиқлаб, Европа мамлакатлари тинчлик жараёнига ёрдам бермаяпти, деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Европа Украинага можарони давом эттиришга ундаётгани сабабли хатога йўл қўймоқда.

Ҳарбий мухбир Александр Коц эса бу воқеага изоҳ бериб, 1812 йилги тарихий воқеаларни эслади. У Наполеон Бонапарт армиясининг Москвадан чекиниши даврида французлар совуққа ташлангани ҳақидаги иборани тилга олди ва бу сафар ҳам француз делегацияси Кремлдан шунга ўхшаш совуқ муносабат олганини таъкидлади.

Киритилди: 21:49 15.03.2026. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!