Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳужумидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларни киноя билан рад этувчи видео эълон қилди.
Видеода Нетаньяху қаҳвахонада кофе буюртма қилади ва бирор нарсага кучли боғлиқликни ифодаловчи машҳур яҳудий иборасини қўллаган ҳолда: «Мен ўлдим... кофега бўлган ишқимдан», — дейди.
«Мен ўз мамлакатимни ва унинг тутаётган йўлини телбаларча севаман», — дея қўшимча қилди Нетаньяху.
Шунингдек, видеода Исроил Бош вазири иккала қўлидаги барча ўнта бармоғини кўрсатди. Шу тариқа, у яқинда ўтказилган телевизион матбуот анжумани гўёки сунъий интеллект томонидан яратилгани ва кадрда унинг бир қўлида олтита бармоқ бўлганлиги ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги ёлғон даъволарга жавоб қайтарди.