Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняҳу ҳокимиятда экан, Исроил ҳамиша кимнидир ўзига душман сифатида белгилайверади

Нетаняҳу ҳокимиятда экан, Исроил ҳамиша кимнидир ўзига душман сифатида белгилайверади

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири маълум қилди.

"Чунки бу унга ўз сиёсатини олға суриш учун керак. Исроил хавфсизлик ортидан эмас, кўпроқ ер эгаллаш ортидан қувмоқда. Нетаняҳу бу ғоядан воз кечмас экан, Яқин Шарқда доимо уруш бўлаверади", —деди Ҳоқон Фидан.

Шунингдек, Исроил минтақада ташқи аралашувлар орқали ўз геосиёсий манфаатларини амалга ошираётганини қўшимча қилди Туркия ташқи ишлар вазири.

Ҳоқон Фидан Исроил ҳукумати Ғазодаги сулҳ келишувини бузишда давом этаётганини ва у ердаги гуманитар вазият кун сайин ёмонлашаётганини айтди.

Шунингдек, Фиданнинг сўзларига кўра, Туркия Нетаняҳу “Ҳизбуллоҳ”га қарши кураш баҳонаси билан Ливанда янги қирғин содир этиши мумкинлигидан хавотирда. Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият Исроил томонидан содир этилаётган жиноятларга қарши зудлик билан чора кўриши керак.

Киритилди: Бугун 21:06. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!