Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Э.Н. ва А.С. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 50 қути ”Cinnal F 900” дори воситасини 90 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида А.С.нинг бошқарувидаги автомашинадан 26 турдаги умумий баҳоси 168 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Зангиота тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.С. фуқаро И.Я.га сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги 242 қути дори воситаларини 215 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.