Хитой раиси Си Жинпин чоршанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Хитой етакчиси икки мамлакат бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириши зарурлигини таъкидлади.
Си Жинпиннинг сўзларига кўра, Пекин ва Москва "Глобал Жануб" давлатлари бирдамлигини ҳимоя қилиши ва кўп қутбли дунё тамойилларини илгари суриши лозим. Учрашувда Хитой ва Россия муносабатларидаги барқарорлик юқори баҳоланди.
Жорий йилда Си Жинпин ва Владимир Путин ўртасида икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган саммит ўтказилиши кутилмоқда.