Швеция хавфсизлик полицияси SEPO) террорчилик хавфи даражасини 4 дан 3 га туширишга қарор қилди.
Бу ҳақда SEPO раҳбари Шарлотта фон Эссен матбуот анжуманида маълум қилди.
"Умумий баҳолаш шуни кўрсатадики, зўравон экстремистик ҳужумлар хавфи ўтмишдагидек юқори эмас. Швецияга таҳдид солаётган ва уни исломга қарши мамлакат сифатида кўрсатган Швецияга қарши ташвиқот бир мунча вақт тўхтаб қолди. Тарқалган ташвиқотга муносабат у қадар кучли эмас, Швеция энди мамлакат сифатида ажралиб турмаяпти, балки Ғарбнинг бир қисми сифатида тушунтирилмоқда"
Швецияга қарши таҳдидлар сурати, жумладан зўравон экстремистик гуруҳлар томонидан суиқасд қилиш таҳдиди босқичма-босқич ўзгариб бораётган бир пайтда террорчилик таҳдиди даражаси “юқори”дан “қуйи” даражага туширилди.
2023 йилнинг ёзида Швецияда террорчилик хавфи даражаси бешдан тўрттага кўтарилди. Бунга сабаб террор ташкилотлари, жумладан, "Исломий давлат" ва "Ал-Қоида"нинг Қуръон ёқиб юборилганидан кейин Швецияни "устивор нишон" сифатида кўрсатган баёнотлари бўлган.