Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

"Шу дам олиш кунлари АҚШ Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди" - манба

АҚШ шу дам олиш кунлари, 21 ва 22 июнь кунлари Эронга зарба бериши мумкин, деди Пулицер мукофоти совриндори америкалик журналист Сеймур Херш АҚШ ва Исроилдаги манбаларга таяниб.

Хершнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эронни кенг кўламли бомбардимон қилишни бошлайди.

Американинг юқори мартабали мулозимларидан бирининг айтишича, агар Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий лавозимини тарк этса, Қўшма Штатлар "ҳамма нарса назорат остида бўлади". Хершнинг таъкидлашича, бу қандай содир бўлиши аниқ эмас. Журналист улар Эрон олий раҳбарини йўқ қилишга ҳаракат қилишларини инкор этмади, лекин бу режанинг амалга ошишига шубҳа қилди.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!