“Штутгарт” “Реал”дан Анжело Штиллер учун 50 миллион евродан кўпроқ пул сўрайди. 24 ёшли ярим ҳимоячига Мадрид клуби қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.
AS нашрининг хабарига кўра, штутгартлик футболчининг бошланғич нархи 50 миллион еврони ташкил қилади. Штиллернинг шартномасида 36 миллион еврога сотиб олиш опсияси мавжуд, бироқ у фақат 2026 йилда кучга киради.
"Штутгарт" ярим ҳимоячига 2026 йил бошланишигача икки миллион евро тўлаб, шартномадаги ушбу бандни бекор қилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Штиллер "Штутгарт" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.