Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шомуродовнинг харидорлари сони кўпаймоқда

Шомуродовнинг харидорлари сони кўпаймоқда

Элдор Шомуродовнинг келажаги борасида навбатдаги хабарлар тарқалмоқда.

Туркиялик инсайдер Ягиз Сабунcуўғлининг ёзишича ҳамюртимиз Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир“ клуби вакиллари билан музокара олиб борган. Туркия клуби ҳужумчини сотиб олишни режа қилган. Келаси ҳафтада музокараларнинг асосий босқичи бошланиши мумкин. Ўз навбатида “Рома“ ҳам Шомуродовни яхши нархга сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродовнинг “Рома“ билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Рома” сафидаги ўтган мавсумда 37 учрашувда майдонга тушган. Ушбу баҳсларда у 7 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 09:06 19.06.2025. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!