"Ювентус" Италия чемпионати-2024/25 йилги мавсумининг сўнгги турида сафарда "Венеция"ни мағлуб этди - 3:2.
Туринликларнинг голларига Кенан Йилдиз, Рандал Коло-Муани ва пенальтини аниқ амалга оширган Мануэль Локателли муаллифлик қилди. Мезбонлар сафида Даниэль Фила ва Ридзесиано Хапс ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ушбу ўйиндаги ғалаба эвазига "Ювентус" 70 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади ва А Серия жамоалари орасида Чемпионлар Лигаси-2025/26га сўнгги йўлланмани қўлга киритди. "Венеция" (29) мамлакат олий дивизионидан тушиб кетди.
Куннинг параллел учрашувида "Рома" "Торино"ни мағлуб этди (2:0) ва 69 очко билан чемпионатда бешинчи ўринни сақлаб қолди. Шу тариқа Рим жамоаси келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этади. "Торино" 44 очко билан А Серияда 11-ўринда қолди.