Конференциялар лигаси саралаш плей-оффи доирасида "Университатя Крайова" - "Истанбул Башакшеҳир" жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Деви Зельке 7-дақиқада истанбулликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди, бироқ кейин мезбонлар 3 та гол билан жавоб қайтарди. Чикилдэу (9), Баларам (27) ва Нсимба голларга муаллифлик қилишди.
Ўйинда Элдор Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилди. Аббосбек Файзуллаев 63-дақиқада захирадан майдонга тушди.