Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олий таълим вазирлиги судда ютқазди

Олий таълим вазирлиги судда ютқазди

"PROFI UNIVERSITY"га юриспруденция йўналиши бўйича берилган лицензия атрофидаги низо юзасидан вазирлик судга мурожаат қилганди. Вазирлик 2025 йил 29 август куни лицензиялар ягона тизимида “техник носозлик” бўлгани ва айрим аризалар талаб бузилган ҳолда тасдиқлаб юборилганини айтиб, университет лицензиясини бекор қилишни сўраган.

Адлия вазирлиги эса бу иддаони рад этиб, тизим айнан шу вақтда ҳам штат режимида ишлаганини маълум қилган.

Шундан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияни бекор қилиш талаби билан судга даъво киритган.

📄 2025 йил 24 октябр куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди вазирликнинг даъво аризасини рад этди.

Киритилди: 12:00 11.12.2025. Ўқилди: 1948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!