Хосеп Гвардиола "Реал" футболчиси қизиқмоқда. Гап истеъдодли ярим ҳимоячи Арда Гулер ҳақида кетмоқда - Гвардиола уни "Манчестер Сити" таркибида кўрмоқчи. Defensa Central нашри тарқатган хабарга кўра "шаҳарликлар" "қаймоқранглилар"га Гюлер эвазига Родри эса бермоқчи.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, бундай алмашинув истисно қилинган, чунки "Реал" таклифни қабул қилмайди. Родри сўнгги вақтларда жуда кўп жароҳат олмоқда. 29 ёшли футболчи тиззасидаги жиддий жароҳатдан тикланганидан кейин ҳам сонидаги муаммо туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юбормоқда.
Гюлерга келсак, "Реал" 20 ёшли футболчини дахлсиз деб ҳисобламоқда. Арданинг ўзи ҳам Мадрид жамоасидан кетишни истамаяпти.