Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шомуродов Туркия Суперлигасида тўпурарлар жадвали пешқадамига етиб олди

Шомуродов Туркия Суперлигасида тўпурарлар жадвали пешқадамига етиб олди

Туркия чемпионати 11-тур ўйинида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Хўжайлиспор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Истанбул клуби сафида ўйиндаги ягона голни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов пенальтидан киритди.

Бу голи орқали 30 ёшли Шомуродов чемпионатдаги голлари сонини 7 тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида "Трабзонспор" ҳужумчиси Пол Онуачу билан етакчиликни бўлишиб турибди.

Юсуф Эн-Несири ("Фенербахче") ва Мауро Икарди ("Галатасарой") ҳисобида 6 тадан гол бор.

Киритилди: 10:59 01.11.2025. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!