Италия чемпионати 31-турида “Рома” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Римликларнинг ягона голига муаллифлик қилган Элдор Шомуродов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган ўзбекистонлик ҳужумчи 49-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Мазкур гол амалда римликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу боис Элдор учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ўз совринини қабул қилиб олди.
Шунингдек Шомуродов Sofascore томонидан ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири деб топилди. Бир бўлим ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчи портал томонидан 7,2 баллга лойиқ кўрилди. У 45 дақиқа давомида 20 марта тўпга тегиниб, 13 та шерикларига узатма берган ва унинг 11 мартаси манзилга аниқ етиб борган — 85 фоиз.
Sofascore томонидан “Рома” сафидаги энг яхши футболчи дарвозабон Сивилар деб топилган. 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчи 6 сэйвни амалга оширган.