Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шомуродов "Рома"да қолиш учун маошининг камайтирилишига рози

Шомуродов "Рома"да қолиш учун маошининг камайтирилишига рози

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан шартномасини узайтириш мақсадида маошини қисқартирди.

Calciomercato нашри хабарига кўра, Шомуродов "Рома" билан шартномасини 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришга рози бўлган. Бироқ у янги шартнома туфайли маошининг камайтирилишига рози бўлади. Амалдаги шартнома Шомуродовни клуб билан 2026 йилнинг ёзига қадар боғлайди.

Шомуродов 29 ёшда, у 2021 йилнинг ёзида "Рома"га ўтган. Жорий мавсумда ўзбекистонлик футболчи клуб сафида барча расмий турнирларда олтита гол ва 3та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 23:37 09.04.2025. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!