Туркия Суперлигасининг 4-турида "Башакшеҳир" ўз майдонида "Галатасарой"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Меҳмонлар 16-дақиқада Виктор Осимхеннинг голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонлик футболчилар "Башакшеҳир"нинг жавоб голида асосий ролни ўйнади. 63-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жарима майдонида Роланд Саллаи томонидан қоидабузарлик билан тўхтатилди ва ҳакам пенальти белгилади. 66-дақиқада Элдор Шомуродов 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
71-дақиқада Лукас Торрейра "Галатасарой"ни яна олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Давинсон Санчес тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди — 2:2.
79-дақиқада "Башакшеҳир" футболчиси Умут Бозок тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам қолдирди. Учрашув тақдирини эса Габриэл Сара ҳал қилди — у 90-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, "Галатасарой"га 3:2 ҳисобида ғалаба келтирди.
Файзуллаев 74-дақиқада захирага олинди, Шомуродов эса учрашувни тўлиқ ўтказди.