16 июнь куни Киевга ташриф буюрган ЕИ етакчилари — Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц ва Италия бош вазири Марио Драги, Die Welt нашрига кўра, эҳтимол "ёпиқ эшиклар ортида" Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан музокара столига ўтиришга чақирган.
"Уруш туфайли уларнинг мамлакатлари кўраётган иқтисодий зарарни қоплаш тобора қийинлашиб бормоқда. Иқтисодий ўсиш кескин пасайди, инфляция рекорд даражага етди", — дея изоҳ беради нашр Европа етакчиларининг позициясини баҳоларкан.